Москва ва Москва вилоятида яшайдиганларнинг кўпида рўйхатга туриш, вақтинча рўйхатга қўйилиш, чет элга чиқишга рухсат берадиган паспорт олиш, ишлашга рухсат олиш ёки йўқолган паспорти ўрнига янгисини олиш зарурати бўлади. Инсоннинг ташвиши кўп бўлгани билан ҳамма ташвишнинг битта ечими бор – «Регистралкин» ташкилоти зарур расмиятчиликларнинг ҳаммаси тез ва хатосиз бажарилишига ёрдам беради.
Москва ёки Москва вилоятига кўчиб келганлар кўпинча одам вақтинча ёки доимий рўйхатга қўйилгандан кейингина хотиржам яшаши ва ишлаши мумкинлигини тушунишади. Бошқа давлатлардан келадиганларнинг эса муаммолари янаям кўп бўлади – рўйхатга қўйилмаган одам бирор иш топиши мумкин, лекин рухсати бўлмаган одам ишга киролмайди. Шунинг учун ҳужжатларни вақтида расмийлаштириб, ҳотиржам яшаб, ишлашнинг чорасини қилиш керак..
Ишлашга рухсат олишдан ташқари кейин РФ фуқаролигини олишни ўйлаётган бошқа давлат фуқаролари бир қанча босқичдан ўтишга тайёр туришлари керак. Биринчи бўлиб вақтинча яшашга рухсат олиш керак, кейин яшашга рухсат олишни расмийлаштиришга ўтса бўлади. Нима иш қилишингизга қараб ишлашга патент ёки ишлашга рухсат олишингиз мумкин.
Бошқа вилоятда рўйхатдан ўтган, лекин Москвада ёки Москва вилоятида яшаётганларнинг чет элга чиқишга рухсат берадиган паспорт олиши ёки паспортини алмаштириши қийин бўлади. Буларнинг ҳаммасига жуда кўп қоғоз, юриш, пул ва вақт керак бўлади. Лекин, ташвиш қилманг! «Регистралкин» ташкилоти ҳамма ҳужжатларни ўзи тайёрлаб, тўғрилаб беради, ҳар битта мижозга қулай бўладиган ечим топади.