Тадбир тугашига қолган вақт:

Чет элга чиқадиган паспортни расмийлаштириш

Хориж сафари Россия фуқароларини доим ўзига тортиб келган – денгиз қирғоғидаги чиройли қумлоқ, гўзал тоғлар, бошқа давлатларнинг қизиқ маданияти… Буларнинг ҳаммаси инсонни сафарга чиқишга ундайди. Бунинг учун эса олдин хорижга чиқадиган паспорт олиш керак бўлади. РФ фуқароси биометрик паспорт олиши ёки эски намунадаги паспортини расмийлаштириши мумкин. Қандай ҳужжат кераклигини одамнинг ўзи, эҳтиёжига қараб ҳал қилади.

 

Москва ёки Москва вилоятида хорижга чиқадиган паспорт олмоқчи бўлсангиз кимга мурожаат қилиш керак?

«Регистралкин» компаниясининг мутахассислари Москвада мижозларга янги ва эски намунадаги хорижга чиқадиган паспортларни тез ва сифатли расмийлаштириб беради. Буюртма берганда эски паспортлар беш йилга берилишини эсингиздан чиқарманг. Хорижга чиқадиган биометрик паспортга эгаси ҳақидаги асосий маълумот ёзилган микрочип бириктириб қўйилган бўлади. Маълумот электрон имзо билан ҳимоя қилинади. Ҳужжат 10 йилгача амал қилади.

Москвада вақтинча ёки доимий рўйхатда туришидан, ҳарбий гувоҳномаси борлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, мижозларимизнинг хорижга чиқадиган паспорт олишларига ёрдам берамиз. Янги намунадаги паспорт олишга ўртача уч хафтадан олти хафтагача вақт кетади – расмийлаштириш оладиган вақт мавсумга ва қайси вақтда талаб кўпроқ бўлишига қараб ўзгариб туради.

 

Хизматга буюртма берганда нималарга эътибор қилиш керак?

- Москвада рўйхатга қўйилмаган бўлсангиз ҳам тез хорижга чиқадиган паспорт олиб берамиз. Рўйхатга қўйилмаган бўлса мижозни олдин вақтинча рўйхатга қўямиз ва шунинг ўзи паспорт олишни тезлаштиради;

- 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ва хали ҳарбий гувоҳномаси йўқ эркакларга ҳам паспорт расмийлаштириб берамиз;

- Давлат божини мижознинг ўзи тўлайди;

- Биометрик паспортдаги фотосурат ҳужжат топширилганда тайёрланади ва нархи хизмат ҳақига қўшилган бўлади.

Биз ҳақимизда


ХИЗМАТЛАРИМИЗ
Мижозларимизнинг фикри