Тадбир тугашига қолган вақт:

Ишлашга рухсат

Узоқ хориж фуқаролари, юқори малакали мутахассислар (ЮММ) ва хорижлик талабаларнинг ишлашга рухсат олиши

 

Хизмат №

Расмийлаштиришга ёрдам

Қандай ҳужжатлар керак

Расмийлаштириш муддати

Нархи

1

«Калити билан топшириладиган» хорижлик талабаларнинг ишлашига, шу жумладан, 1 йилгача РФ га келиб туришга рухсат олиш


  1. Чет элга чиқишга рухсат берадиган паспорт нусхаси.
  2. Рўйхатга олингани ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
  3. Миграция карта нусхаси.
  4. 3*4 ўлчамдаги ялтирамайдиган рангли фотосурат – 2 дона.
  5. Келишга асос бўлган таклиф

3 хафта


41 900 руб.

2

«Калити билан топшириладиган» узоқ хориж фуқароларининг ишлашига, шу жумладан, 3 йилгача РФ га келиб туришга рухсат олиш


  1. Чет элга чиқишга рухсат берадиган паспорт нусхаси.
  2. Рўйхатга олингани ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
  3. Миграция карта нусхаси.
  4. 3*4 ўлчамдаги ялтирамайдиган рангли фотосурат – 2 дона.
  5. Келишга асос бўлган таклиф

3 хафта


44 900 руб.

3

«Калити билан топшириладиган» юқори малакали мутахассисларнинг (ЮММ) ишлашига, шу жумладан, 3 йилгача РФ га келиб туришларига рухсат олиш


  1. Чет элга чиқишга рухсат берадиган паспорт нусхаси.
  2. Рўйхатга олингани ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
  3. Миграция карта нусхаси.
  4. 3*4 ўлчамдаги ялтирамайдиган рангли фотосурат – 2 дона.
  5. Келишга асос бўлган таклиф

3 хафта


44 900 руб.

Юқори малакали мутахассиснинг хусусиятлари:

1) Ишга келиши учун квота расмийлаштириш керак бўлмайди;

2) Оиласини чақириб шу ерда яшаши мумкин;

3) Миграция ҳисобида туришдан ва келган жойида 90 кунлик ҳисобда туришдан озод қилинади;

4) Уч йил ишлаши, кейин ишлашга рухсатини яна кўп марта узайтириши мумкин;

5) Меҳнат шартномасининг вақти тугаганидан кейин 30 кунда бошқа иш берувчини топиши мумкин;

6) Ишлашга рухсати Россия Федерациясининг бир қанча бошқа вилоятларида ҳам амал қилади ва ҳ.к.

 

2014 йилнинг 1-январидан РФ қонунчилигидаги ўзгаришлар кучга кирди, унга кўра хорижлик талабалар, Россия Федерациясида ўқиётган вақтда, ишлашга ҳам ҳақли бўлишади.

2014 йилдан бошлаб Россия олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиётган хорижлик талабаларнинг ишлашга рухсат олиши осонроқ бўлди (Россия Федерациясининг 2013 йил 23-июлдаги «Хориж фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги Федерал қонун ва Россия Федерациясининг хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Россия Федерациясида ўқишига қўшимча қулайлик яратиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги № 203-ФЗ Федерал қонун», 2014 йил 1-январдан кучга кирган).

Қонундаги ўзгаришларга кўра рухсат сўраб мурожаат қилган талабадан кўп ҳужжат сўралмайди, аризаси тез кўриб чиқилади ва йиллик квотадан ташқари ишлашга рухсат берилади.

Лекин хорижлик талаба ўқиётган олий ўқув юрти жойлашган шаҳарда (вилоятда) ёки ўзи ўқиётган Университетдагина ишлаши мумкин.

Бир йилдан ошмайдиган ишлашга рухсат меҳнат шартномаси тузилган муддатга берилади. Ўқиши давом этаётган бўлса талабага берилган рухсатнинг ҳам муддати узайтирилади, олий ўқув юртидаги ўқиши тугаши билан ишлашга рухсати ҳам бекор қилинади. Қонун яна ўқиш визаси билан келган хорижликнинг алоҳида ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳам ишлашига рухсат беради.

Ишлашга рухсат – хорижлик фуқаронинг Москва ёки Москва вилоятида ишлашига рухсат берадиган зарур ҳужжат бўлади. Ишлашга рухсат олганидан кейин хорижлик фуқаро кўрсатилган мутахассислиги бўйича бирор шахснинг қўлида ёки тижорат ташкилотида ишлаши мумкин. Битта шарти – ишлайдиган жойи рухсат берилган ҳужжатда айтилган ҳудудда бўлиши керак. Ҳужжат бир йил ҳақиқий ҳисобланади. Амал қилиш муддати тугаганидан сўнг хорижлик фуқаро қайтадан рухсат олиши, шунингдек, яна чегарадан ўтиши керак бўлади.

Ишлашга рухсат олиш учун шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат, миграция картаси ва уч ойлик рўйхатга қўйилгани ҳақидаги ҳужжат сўралади.

Биз ҳақимизда


ХИЗМАТЛАРИМИЗ
Мижозларимизнинг фикри