Тадбир тугашига қолган вақт:

Вақтинчалик яшашга рухсат

Тартиб №

Хизмат номи

Керак бўладиган ҳужжатлар

Нархи

1.

Вақтинча яшашга рухсат (асос билан)

  1. 4 дона оқ-қора, ялтирамайдиган сурат (3,5x4,5).
  2. Миграция карта нусхаси.
  3. Амал қиладиган рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
  4. Нотариус тасдиқлаган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома таржимасининг нусхаси.
  5. Нотариус тасдиқлаган паспорт таржимасининг нусхаси.
15 000 руб.

Москвага, Москва вилояти ва Россиянинг бошқа шаҳарларига яшашга келадиган хориж фуқаролари биринчи навбатда вақтинчалик яшашга рухсат олишлари керак. Вақтинчалик яшашга рухсат олингани ҳақидаги муҳр, доим яшашга рухсат олингунча, хориж фуқароси РФ ҳудудида яшашига қонуний асос бўлади. Вақтинчалик яшашга рухсат олингани ҳақидаги муҳр фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қўйилади, шунинг учун, Москвада яшайдиган хориж фуқароси ҳужжатини доим ёнида олиб юриши керак.

 

Қандай қилиб РФ да вақтинча яшашга рухсат олиш мумкин?

Биринчидан, ФМХ ҳудудий органига топшириш учун, вақтинча яшаб туришга рухсат сўраб ариза ёзилади. Хориж фуқаролари ҳам фуқаролиги йўқ шахслар ҳам бу хизматдан фойдаланишлари мумкин. Аризадан ташқари миграция картаси, тиббий маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар топширилади. Олинган ҳужжатда хориж фуқароси ҳақидаги асосий маълумот ёзилган бўлади: фамилияси, исми, жинси, туғилган вақти ва жойи, рухсат бериш ҳақидаги қарор рақами ва куни, амал қилиш муддати ва рухсат берган орган номи кўрсатилади.

Баъзи расмиятчиликларни тушуниш қийин бўлгани учун «Регистралкин» ёрдамга келади! Мижозларимизнинг муаммоларини тез ва осон ҳал қиламиз, вақтинча яшашга рухсат берадиган ҳужжат олишга ёрдам берамиз.  Мутахассисларимиз малакали бўлганлари учун, ўзингиз ҳаракат қилганда бир неча кун кетадиган муаммоингизни бир неча дақиқада ҳал қиламиз. Россия фуқаролигини олиш керак бўлганда биринчи қадам айнан шундан бошланади. Бир йилгача Россияда яшашга рухсат олганингиздан кейин беш йилга бериладиган Яшашга рухсат олишингиз мумкин.

 

Аҳамият қилишингиз керак бўлган бир нечта жиҳатлар бор:

- Рухсат фақат 3 йилга берилади;

- Вақтинча яшашга рухсат олгандан кейин паспортингиз амал қиладиган муддат олти ойдан кам бўлмаслиги керак;

- Фуқаро 18 ёшга тўлгандан кейин вақтинча яшашга рухсат олиш берилган квота доирасида расмийлаштирилади.

Биз ҳақимизда


ХИЗМАТЛАРИМИЗ
Мижозларимизнинг фикри