Тадбир тугашига қолган вақт:

Яшашга рухсат олиш

Тартиб №

Хизмат номи

Керак бўладиган ҳужжатлар

Нархи

1.

Яшашга рухсат олиш сўровномасини тўлдиришга ёрдам

Сўровнома тўлдирганда керак бўладиган маълумот.

1 000 руб

2.

Яшашга рухсат

  1. 4 дона оқ-қора, ялтирамайдиган фотосурат (3,5x4,5).
  2. Миграция картасининг асли ва аниқ нусхаси.
  3. Паспорт нусхаси (паспорт камида яна олти ой амал қиладиган бўлиши керак), нотариус тасдиқлаган таржима.
  4. Ҳозирги рўйхатга олинган жойи ҳақидаги ҳужжат нусхаси. Вақтинча яшашга рухсат олинганидан кейин вақтинча рўйхатга олингани ҳақидаги паспортдаги муҳр.
  5. Вақтинча яшашга рухсат берилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

 

15 000 руб

РФ фуқаролигини олмоқчи бўлаётган хориж фуқаролари биринчи навбатда вақтинчалик яшашга рухсат олишлари керак. Шу ҳужжат билан Россияда бир йил яшаганингиздан кейин беш йилга яшашга рухсат олсангиз бўлади ва шу беш йил фуқаро бўлишингиз учун керак бўладиган оралиқ давр бўлади.

 

Яшашга рухсат нимага керак?

ЯР – хорижликларга бериладиган ва беш йил амал қиладиган алоҳида ҳужжат бўлади. Бу ҳужжат давлат ҳудудидан бемалол чиқиб кетиш, яна қайтиб келиш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, яшашга рухсати бор хориж фуқаролари РФ фуқароларига бериладиган ҳамма ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин. Фақат давлат органлари, Қуролли кучларда хизмат қилиш, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиш таъқиқланади (ЯР бўлган одам давлат органларига сайловларда овоз беролмайди). Давлат сири бўлган маълумот билан ишлашлари ҳам таъқиқланади.

Баъзан яшашга рухсат муддатини узайтириш ҳақидаги аризага рад жавобини олиш мумкин. Бунинг учун жорий ҳужжатнинг бекор қилиниши ёки вақтинча яшашга рухсат берилган муддат узайтирилмаслигининг бошқа сабаби асос бўлиши мумкин. ЯР муддатини узайтириш ҳақидаги ариза у амал қиладиган муддат тугашидан камида олти ой олдин берилади.

Фуқаролиги йўқ бўлган шахслар учун Россияда яшашга рухсат берилган ҳужжат шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат вазифасини бажаради.

 

Яшашга рухсат олиш керак бўлса «Регистралкин» ёрдам беради!

 

Хориж фуқароларининг Москва ва Москва вилоятида яшашга рухсат олишларига ёрдам берамиз. Бунинг учун олдин  вақтинчалик яшашга рухсат олиш керак бўлади, кўп мижозларимиз ҳозир РФ фуқаролигини расмийлаштиришган.

Биз ҳақимизда


ХИЗМАТЛАРИМИЗ
Мижозларимизнинг фикри